Корея Республикаси бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади
Версия для печати
  • 08 Февраль 2018

Корея Республикаси бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

 

Жанубий Корея бош вазири ўринбосари ва молия вазири Ким Донг Йон келаётган ҳафта сешанба куни Тошкентга ташриф буюради ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади.  

Бу ҳақда Корея Республикаси молия вазирлиги маълумотларига асосланиб “Yonhap” ахборот ахборот агентлиги хабар тарқатди. 

Ташриф доирасида Жанубий Корея ва Ўзбекистон Молия вазири билан икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича учрашув ўтказилади. 

Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил ноябрь ойида Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган келишувларни рўёбга чиқаришда янги босқичга айланади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn