Тожикистон Республикаси делегацияси билан учрашув
Версия для печати
  • 08 Февраль 2018

Тожикистон Республикаси делегацияси билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О. Муродов Тожикистон Республикаси Бош прокурори Ю. Раҳмон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Бу борада 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ҳамда бошқа муҳим ҳужжатлар қабул қилинганлиги таъкидланди.

Ҳуқуқий давлатни шакллантириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратишда прокуратура органларининг тутган ўрни алоҳида қайд этилди.

Учрашув давомида аниқ механизмларни жорий қилиш йўли билан терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш ҳамда минтақада хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация аъзолари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази, шунингдек, Бош прокуратуранинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармалари фаолияти билан танишдилар.

Тожикистон Республикаси Бош прокурори Ю. Раҳмон учрашув ўзаро ҳуқуқий муносабатларнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишига туртки беришини таъкидлади.

Учрашув якунида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда чегара ҳудудидаги прокуратура органларининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларида ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Битимни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ҳақида келишувлар белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn