Озарбайжонда навбатдан ташқари Президентлик сайлови ўтказилади
  • 05 Февраль 2018

Озарбайжонда навбатдан ташқари Президентлик сайлови ўтказилади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев томонидан шу йил 11 апрель куни мамлакатда навбатдан ташқари президент сайлови куни деб белгиланди. 

Бу ҳақда ушбу давлат раҳбарининг “president.az” расмий сайтида хабар тарқатилди.

“Озарбайжон Президенти душанба куни 2018 йил 11 апрель куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайловини эълон қилиш тўғрисидаги фармойишга имзо чекди”, — дейилади манбада. 

Марказий сайлов комиссиясига ушбу сиёсий тадбирни Сайлов кодексига мувофиқ ташкил этиш бўйича топшириқ берилган.

Аслида ушбу мамлакатда навбатдаги Президент сайлови шу йил октябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди. Фармойишда сайлов санасини ўзгартириш сабаблари маълум қилинмаган. 

“Йени Азербайджан” (“Янги Озарбайжон”) партияси ижрочи котиби Али Аҳмедовнинг айтишича, мамлакат Президентлигига ушбу етакчи партиядан амалдаги президент Илҳом Алиев номзод кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Алиев 2003 йилда ушбу давлат Президентлигиги сайланган, кейинчалик 2008 ва 2013 йилларда қайта сайланганди. Мамлакат Конституциясига 2016 йил кузида киритилган ўзгартишларга мувофиқ, ушбу давлат Президенти 7 йилга сайланади.   

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn