Ўзбекистон Марказий Осиёдан келаётган хушхабарлар манбаига айланди
  • 24 Январь 2018

Ўзбекистон Марказий Осиёдан келаётган хушхабарлар манбаига айланди

Россиянинг машҳур нашрларидан бири “Московский комсомолец” газетаси собиқ Иттифоқ ҳудудидаги мамлакатларда 2017 йилда юз берган ўзгаришлар ҳақида экспертлар фикри асосида таҳлилий материал эълон қилди.

Мақоланинг юртимиз тўғрисида сўз борадиган қисми “Ўзбек эртаги” деган тагсарлавҳада эълон қилинган.

“МК”нинг ёзишича, минтақада 2016 йилнинг асосий воқеаларидан бири Президент Ислом Каримовнинг вафот этиши ва республикага Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланиши бўлди. Ўшанда барча янги раҳбар ўз шахсий ҳокимиятини мустаҳкамлаш йўлидан боради, деб ўйлаган эди. Аммо у кенг кўламли либерал ислоҳотлар бошланганини эълон қилди.

Ўзбекистон раҳбари 2017 йилда қандай муваффақиятларга эришди? Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти Марказий Осиё ва Кавказ тадқиқотлари маркази эксперти Станислав Притчин сўзлаб берди:

— Марказий Осиёдан келаётган яхши хабарларнинг бош таъминотчиси ҳақли равишда Ўзбекистон бўлди. Республика қўшни давлатлар бозорларига чиқиш режасини амалга ошираяпти. Тўғри, Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилмоқчи эмас. Чунки расмий Тошкентнинг фикрича, МДҲ доирасида амал қиладиган шартномаларнинг ўзи етарли. Бунинг ўрнига Ўзбекистон Хитой ва ўарб мамлакатларидан инвесторларни жалб қилмоқда. Нима бўлганда ҳам, расмий статистика маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан умумий савдо ҳажми 20 фоиз, Қирғизистон билан эса 70 фоиз ўсди. Ўтган даврда Шавкат Мирзиёев хорижга еттита, жумладан, АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Россияга муҳим ташрифларни амалга оширди. Тошкент қўлга киритаётган ютуқлар Марказий Осиё учун ҳам яхшиликдан нишона. Зеро, Ўзбекистон бутун минтақа учун стратегик аҳамиятга молик давлатдир.

Р. КЕНЖАЕВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn