Президент Фармони: Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари кучайтирилмоқда  
  • 01 Декабрь 2017

Президент Фармони: Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари кучайтирилмоқда  

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 ноябрь куни "Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Фармонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлар процессуал қонунчиликни жиддий бузган ҳолда ёки ноқонуний услублар билан олинган маълумотлардан жиноят ишлари бўйича далиллар сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди. Бундай қонун бузилиши ва рухсат этилмаган услублар орасида, биринчи навбатда, қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қайд этилган. 

Қонунчиликда мавжуд бўшлиқни ҳисобга олган ҳолда, шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ва ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган ҳолатларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатувлар беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик киритилмоқда. 

Шунингдек, ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.  

Фармон билан  ваколатли органларга ташкилий характердаги қатор топшириқлар, хусусан, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, махсус қабулхоналар, маъмурий қамоқни ўташ жойларида видеокузатув воситаларини ўрнатиш топширилган. 

Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда “Электрон жиноят иши” тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn