Президент Қарори: Ички ишлар органларининг раҳбар кадрлари ҳар уч йилда ротация қилинади 
Президент Қарори: Ички ишлар органларининг раҳбар кадрлари ҳар уч йилда ротация қилинади  ИИВ Академияси
  • 01 Декабрь 2017

Президент Қарори: Ички ишлар органларининг раҳбар кадрлари ҳар уч йилда ротация қилинади 

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 29 ноябрь куни “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган.

Қарорга кўра, Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар билан белгиланган тартибда ички ишлар органлари тизимида, шунингдек бошқа давлат органларида 5 йил давомида узлуксиз мажбурий хизмат ўтаб бериш ҳақида шартнома тузилади.

ИИВнинг соҳавий хизматларининг бошқарув таркиби лавозимларини тўлдиришда устуворлик ИИВ олий таълим муассасаларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш факультетларини (олий курсларини) тугатган ходимларга қаратилади.

Шунингдек, ички ишлар органларининг бошқарув таркиби ротацияси, қоидага кўра, лавозимда бўлганига уч йил тўлиши билан тенг лавозимга ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ички ишлар органларининг ташаббускор ва ҳалол ходимларини бенуқсон хизматларини тақдирлаш мақсадида I, II ва III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” ҳамда “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишон белгилари таъсис этилмоқда.

Бундан ташқари, қарор билан Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисида Низом ва Ички ишлар органларининг интизом устави тасдиқланмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn