Президент Фармони: Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
  • 30 Ноябрь 2017

Президент Фармони: Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 29 ноябрь куни "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди.

Фармон матни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Ҳужжатга мувофиқ, мазкур вазирликнинг давлат ва жамият қурилишига, иқтисодиёт тармоқларига, қишлоқ хўжалигига, ижтимоий ривожланишга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этиш ҳамда илғор технологиялар жорий этилишини ташаббус қилиш, мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш соҳасидаги асосий вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек, 2018 йил 1 январдан: 

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси; 

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги; 

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг Ижро этувчи дирекцияси тугатилиб, уларнинг бўшаётган штат бирликлари Вазирликка ўтказилиши белгиланди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn