Абдулазиз Комилов Афғонистон делегацияси билан нимани муҳокама қилгани маълум
  • 29 Ноябрь 2017

Абдулазиз Комилов Афғонистон делегацияси билан нимани муҳокама қилгани маълум

2017 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва Президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

ТИВ

Музокараларда олий даражада бўлажак Ўзбекистон-Афғонистон учрашувига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари, хусусан икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Суҳбатда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn