Олий суд Пленуми мажлисида учта қарор лойиҳаси муҳокама қилинди
  • 29 Ноябрь 2017

Олий суд Пленуми мажлисида учта қарор лойиҳаси муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Олий суд Пленумининг 3 та, яъни  “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги, “Суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан қўлланишининг айрим масалалари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари муҳокама қилинди.

Видеконференцалоқа тарзида ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд судьялари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар, ҳарбий судлар раислари ва судьялари, Олий суд ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ, 

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn