Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади
  • 29 Ноябрь 2017

Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади

Ташқи ишлар вазилиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2017 йилнинг 30 ноябрь — 1 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Сочи шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (бош вазирлар) 16-йиғилишида иштирок этади. 

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари минтақа ва жаҳондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашишади, ШҲТ доирасида иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламдаги масалалари, Ташкилотга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурининг бажариш бўйича Тадбирлар режасининг амалга ошириш жараёни ва кўп қиррали кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, йиғилишда кузатувчи давлатлар — Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон вакиллари, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитаси, Ишбилармонлар кенгаши ва ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси Котибият раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn