Ихтиёр Абдуллаев ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари мажлисида иштирок этади
  • 28 Ноябрь 2017

Ихтиёр Абдуллаев ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари мажлисида иштирок этади

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 29–30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербург шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 15 мажлисида ва МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27 мажлисида иштирок этади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида Халқаро прокурорлар ассоциацияси Минтақавий ваколатхонасининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn