Россия Давлат думаси Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш масалаларни тартибга солишга қаратилган битимни ратификация қилиш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилди
  • 27 Ноябрь 2017

Россия Давлат думаси Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш масалаларни тартибга солишга қаратилган битимни ратификация қилиш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилди

Россия Давлат думаси Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш масалаларни тартибга солишга қаратилган битимни ратификация қилиш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ушбу битим Ўзбекистон-Россия ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ва давлатлараро дўстликни мустаҳкамлаш, ишчиларнинг малакасини ошириш, шунингдек, Россия ҳудудида Ўзбекистон фуқароларини ишга ноқонуний жалб қилинишини олдини олишга қаратилган.

Битим асосий қоидалари икки давлатнинг ваколатли органлари Ўзбекистон фуқароларини Россияга меҳнат қилиш учун тизимли саралаш, ноқонуний меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган.

Ҳужжат Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинча меҳнат қилиш учун юборишга тайёрлаш, хавфли юқумли касалликларни аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш масалаларини тартибга солади.

Мазкур битим иш берувчига Россия ваколатли органларига ва Ўзбекистон ташқи миграцияси агентлигига меҳнат муҳожири билан меҳнат шартномаси тугатилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш талабини юклайди.

Бундан ташқари, битимда Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон фуқароларининг асосий ҳуқуқлари белгилаб берилган. Жумладан, битимда меҳнат қилиш ҳуқуқи, дам олиш ва ижтимоий суғурта (мажбурий тиббий суғуртадан ташқари), Россия қонунчилигига кўра, пенсия таъминоти ҳам назарда тутилган. Шунингдек, фуқароларга Россия ваколатли органлардан мамлакатда бўлиш тартиб-қоидалари ва шартлари, Россия қонунчилиги талабларидан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқини беради.

 

 

 

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn