Парк Вон Сун Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқаролигини топширади
  • 23 Ноябрь 2017

Парк Вон Сун Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқаролигини топширади

Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” (“Мовий сарой”) қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Президент матубот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси мустақиллиги йўлида жон фидо қилган қарийб 170 минг одам хоки қўйилган Миллий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. 

Давлат раҳбари ватанпарварлар хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди. 

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Иннинг тор доирадаги музокарасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди

Музокаралар давом этмоқда.

“The Korea times” нашри Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифи дастуридан ўрин олган воқеаларга қисқача тўхталган.

24 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳри мэри Парк Вон Сунни қабул қилади. Учрашувда Ўзбекистон Президентига Сеул шаҳрининг фахрий фуқаролиги топширилади.

25 ноябрь куни Корея Республикасининг Бош вазири Ли Нак Ён билан билан учрашиш кўзда тутилган.

Шунингдек, ташриф дастуридан Миллий Ассамблея Спикери Чон Сэ Гюн билан учрашиш ҳам ўрин олган.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентларининг Стратегик шерикликни ҳар томонлама ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёноти қабул қилиниши кутилаётгани айтиб ўтилган.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn