Эксклюзив: Мун Чжэ Ин Мирзиёевни Кореяга нима учун таклиф қилганига изоҳ берди
  • 23 Ноябрь 2017

Эксклюзив: Мун Чжэ Ин Мирзиёевни Кореяга нима учун таклиф қилганига изоҳ берди

Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида Жанубий Корея – Ўзбекистон  бизнес-форумида қатнашди.

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг форум иштирокчиларига қутлови ўқиб эшиттирилди.

“Yonhab” агентлиги мамлакат етакчисининг сўзларидан иқтибос келтирган:

– Янги сиёсат доирасида, Евроосиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш учун янги комиссия тузишни, шунингдек, иқтисодий, транспорт ва энергетика сингари турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. Ушбу режа марказида Марказий Осиёда муҳим давлат саналувчи Ўзбекистон бор. – деган Мун Чжэ Ин.

Жанубий Корея Президенти ўзбекистонлик ҳамкасбини шунинг учун Сеулга давлат ташрифи билан таклиф қилган.

"Мен Ўзбекистон Президентини Марказий Осиё мамлакатидан биринчи давлат раҳбари сифатида мамлакатга ташриф буюришга таклиф қилдим ва икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни давом эттираман", деган Жанубий Корея Президенти ўзининг Чхонвадэ қароргоҳи баёнотига таянган ҳолда.

Мун Чжэ Ин ва Шавкат Мирзиёев куннинг иккинчи ярмида тор ва кенг диорада музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Кечга бориб, Ўзбекистон Президенти ҳамда унинг рафиқаси шарафига Мун Чжэ Ин ва унинг турмуш ўртоғи томонидан байрам дастурхони ёзилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn