Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди
  • 22 Ноябрь 2017

Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрида бўлиб турган конгрессмен Трент Келли бошчилигидаги АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди.

Суҳбатда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларининг ҳолати ҳамда истиқболлари, икки томон кун тартибида ижобий тенденцияларни қонунчилик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, АҚШ томони Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нюь-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассанблеясининг 72-сессиясидаги ва ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференциядаги дастурий нутқларида ифодаланган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий истиқболли йўналишлари тўғрисида хабардор қилинди.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn