Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади 
  • 20 Ноябрь 2017

Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади 

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2017 йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрига АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади.

“Wikipedia” сурати

Делегация таркибидан республикачилар ва демократлар партиялари вакиллари ўрин олган.

Парламентлараро алоқалар доирасида конгрессменлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида музокаралар олиб бориши, шунингдек, Ҳукумат ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказиши ва қатор обектларга ташриф буюриши кутилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn