Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 14-17 ноябрь кунлари Германияга ташриф буюради
  • 14 Ноябрь 2017

Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 14-17 ноябрь кунлари Германияга ташриф буюради

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2017 йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Германия Федератив Республикасига ташриф буюради.

Ташриф давомида Мюнхен шаҳрида Бавария Федерал ери бош вазири Ҳорст Зееҳофер ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади, «KfV» Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда мамлакатимиз билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюради.

Бўлажак Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида ва ташриф якунига кўра иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn