Президент муносиб келажакни таъминлаш учун бажарилиши лозим бўлган вазифаларни айтди
  • 11 Ноябрь 2017

Президент муносиб келажакни таъминлаш учун бажарилиши лозим бўлган вазифаларни айтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқида муносиб келажакни таъминлаш учун бугун бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларга тўхталди.

Унинг фикрича, мазкур жараён қуйидаги олти босқичда амалга оширилади:

– савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда кооперацияни мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;

– минтақанинг транзит-логистика салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ва транспорт инфратузилмасининг жадал ривожланишини таъминлаш;

– Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш;

– давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш жараёнини тезда ва узил-кесил якунига етказиш;

– минтақада сув ресурсларидан адолатли фойдаланиш муаммосини имкон қадар тезроқ тартибга солиш;

– мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида маданий-гуманитар алоқалар, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш.

Президент ушбу юқоридаги вазифаларни санар экан ҳар бирини аниқ мисоллар билан далиллаган.

"Оддий ва очиқ инсоний мулоқот – минтақада дўстлик, ҳамжиҳатлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлайдиган энг ишончли усулдир." – деган Давлат раҳбари. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn