Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида имзоланган шартномага изоҳ берди
  • 11 Ноябрь 2017

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида имзоланган шартномага изоҳ берди

Президент Самарқанд шаҳрида ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқида ушбу ҳужжат ҳақида гапирган.

"Биз бугун тараққиётимизнинг умумий устувор йўналишларини англаган ҳолда, чегара, сувдан фойдаланиш, транспорт ва савдо сингари ўткир минтақавий масалаларни ечиш бўйича оқилона муроса йўлини изламоқдамиз. 

Бугунги конференция доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон томонидан Давлат чегараларининг туташган нуқтаси ҳудуди ҳақида шартнома имзоланди. 

Ушбу шартнома муддатсиз бўлиб, денонсация қилинмайди, у уч қўшни давлат ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайди.", – деган Мирзиёев.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn