Абдулазиз Комилов ШҲТ Бош котиби билан учрашди
  • 09 Ноябрь 2017

Абдулазиз Комилов ШҲТ Бош котиби билан учрашди

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири мамлакатимизга ташриф буюрган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди.

Анвар Илёсов олган сурат
Анвар Илёсов олган сурат

ШҲТ Бош котиби 2017 йил 10-11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида БМТ шафиқлигида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади. 

Суҳбат давомида халқаро форум кун тартиби ҳамда ШҲТ ва ШҲТ органларининг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш масалаларини ҳал қилишдаги иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. 

Учрашувда ШҲТни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn