Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Олий вакили Федерика Могеринини қабул қилади
  • 08 Ноябрь 2017

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Олий вакили Федерика Могеринини қабул қилади

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Делегация таркибига Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссари Невен Мимитса ва бошқа расмий шахслар киради.

Европа Иттифоқининг юқори мансабдор вакилларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши режалаштирилган. 

Ташриф дастурига кўра ЕИ делегацияси Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” минтақалараро вазирлар учрашувида ва “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn