АҚШ элчиси билан учрашув
  • 07 Ноябрь 2017

АҚШ элчиси билан учрашув

2017 йилнинг 7 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича катта директори Лиза Куртис бошчилигидаги делегациянинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференцияда иштирокига доир амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида икки томон кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn