МДҲ Элeктр энeргeтика кeнгашининг мажлиси
  • 04 Ноябрь 2017

МДҲ Элeктр энeргeтика кeнгашининг мажлиси

Тошкент шаҳрида 4 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Электр энергетика кенгашининг 51-мажлиси бўлиб ўтди. 

ЎзАнинг хабар беришича, МДҲга аъзо давлатларнинг тегишли вазирликлари, электр энергетика компаниялари раҳбарлари, МДҲ Ижроия қўмитаси, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда электр энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, бу жараёнда ҳуқуқий-техник захирани модернизация қилиш ва уйғунлашувини таъминлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумида Ҳамдўстлик давлатлари энергетика тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида маърузалар тингланди. 

Тадбир давомида, шунингдек, МДҲ доирасида электр энергетика соҳасидаги халқаро шартномалар, МДҲ Электр энергетика кенгашининг меъёрий ва техник ҳамда Ишчи гуруҳининг энергосамарадорлик ва қайта тикланувчан энергия манбаларини ривожлантириш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилди. 

Мажлис якуни бўйича МДҲ Электр энергетика кенгашининг қарорлари имзоланди. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn