МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунланди
  • 03 Ноябрь 2017

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунланди

МДҲ ҳукумат раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларида Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, эркин савдо зонаси доирасидаги ҳамкорлик, нефть ва газ машинасозлиги, мелиорация ва товарларнинг божхона нархлари, ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш, мазкур тузилманинг институционал ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга доир ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди. 

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда мажлис самарали бўлгани, имзоланган ҳужжатлар МДҲ мамлакатлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. 

Шунинг билан МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn