МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди
  • 03 Ноябрь 2017

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди.

ЎзАнинг хабар беришича, мажлисда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон Бош вазирлари, Россия Ҳукумати раиси, Озарбайжон ва Туркманистондан ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари, Молдовадан мамлакатнинг МДҲ устави доирасидаги ва бошқа органлари ҳузуридаги мухтор вакили иштирок этмоқда.

Ҳукумат раҳбарларининг мажлиси тор доирадаги учрашув билан бошланди. Унда МДҲ давлатлари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалалари юзасидан эркин фикр алмашиш, шунингдек, Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш санаси юзасидан келишиб олиш кўзда тутилган. 

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда илк бор ўтаётган мажлиси кун тартибига 18 та ҳужжат лойиҳалари киритилган. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn