Россия ҳукумат делегацияси Ўзбeкистонга ташриф буюрди
  • 27 Октябрь 2017

Россия ҳукумат делегацияси Ўзбeкистонга ташриф буюрди

2017-йилнинг 27-октябрь куни Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Ҳукумат Раиси ўринбосари Дмитрий Рогозин бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан келди.

Ташриф мақсади – Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш бўйича ҳукуматлараро музокараларни ўтказиш, дейилади Ўзбекитон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Россия делегациясини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn