Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади
  • 19 Октябрь 2017

Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади

Ҳиндистон ядровий ёғилғи заҳирасини мустаҳкамлаш учун уран сотиб олиш бўйича Ўзбекистон билан музокаралар ўтказмоқда.

Бу ҳақда The Economic Times нашри хабар тарқатган.

Ўтмишда ёқилғи етишмаслиги туфайли Ҳиндистоннинг ядровий реакторлари деярли ишламаган. Янги Деҳли ушбу масалани ижобий ҳал қилиш мақсадида келгуси беш йил давомида мамлакат реакторларини сақлаб қолиш ва ёқилғи йўқлигида ишни тўхтатмаслик учун ядровий ёқилғи заҳирасини яратишга ҳаракат қилмоқда.

Сўнгги ўн йил давомида мазкур маҳсулотни Қозоғистондан ҳарид қилган Ҳиндистон айни пайтда уран сотиб олиш бўйича Ўзбекистон билан музокара ўтказмоқда. Бордию ушбу жараён ижобий якун топса, Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади.

Уран стратегик минерал ҳисобланади. Агар мамлакат ушбу моддани чет эллик ҳамкорга экспорт қилишга қарор қилса икки томонлама ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди, дейилади хабарда.

Маълумот учун: Ўзбекистон уран экспорти бўйича дунё рейтингида еттинчи ўринда туради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn