Туркия делегациясининг ташрифи
  • 27 Июль 2017

Туркия делегациясининг ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида 26 июль куни Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон ва Туркия Мудофаа вазирликлари ҳарбий-таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг тажриба ва билим алмашишини мустаҳкамлаш, ҳарбий-техника соҳасида икки томонлама муносабатларни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, 2018 йилда Туркия ҳарбий-ўқув юртлари ва марказларининг тайёрлов курсларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ўқитишни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Туркия делегацияси аъзолари Темурийлар тарихи Давлат музейида бўлди ва бу ердаги бой экспозиция билан танишди. Шунингдек, меҳмонлар «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуи ва Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасини ҳам зиёрат қилди.


Аблай КАМОЛОВ,
ЎзА мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn