Ташқи ишлар вазирлигида учрашув
  • 28 Апрель 2017

Ташқи ишлар вазирлигида учрашув

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 27 апрель куни Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Саид билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбатда Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, айрим минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинди. Давлатлараро мулоқотни конструктив ва ўзаро манфаатли асосларда янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтиришга томонларда қизиқиш мавжудлиги таъкидланди. 

Учрашувда Ўзбекистонга Кувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ас-Сабаҳнинг бўлажак ташрифи, Ҳамкорлик бўйича қўшма қўмитанинг биринчи йиғилиши ва бошқа икки томонлама тадбирларни ўтказиш муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон — Кувайт вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди. 

Кувайт Давлати делегацияси мамлакатимизнинг қатор вазирлик ва идораларида ҳам учрашувлар ўтказади.

ЎзА.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn