Германия ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифига доир
  • 29 Март 2016

Германия ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифига доир

Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайер 2016 йил 30 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув, мамлакатимиз ҳукуматида музокаралар ўтказиш ўрин олган бўлиб, уларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn