Президент Иcлом Каримов Қозоғистонга келди
  • 16 Октябрь 2015

Президент Иcлом Каримов Қозоғистонга келди

КЎКШЕТАУ, 15 октябрь. ЎзА махсус мухбири Анвар БОБОЕВ хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозоғистон Республикасининг Кўкшетау шаҳрига келди.
Президентимиз 16 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўладиган Бурабай шаҳарчасига йўл олди.
Аввал хабар қилинганидек, давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

ЎзА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn