Самимий қутловлар
  • 28 Август 2015

Самимий қутловлар

Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари ва ишбилармон доира вакилларидан самимий қутловлар келмоқда.

Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.
Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обаманинг мактубида шундай дейилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

1 сентябрда нишонланадиган Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига самимий табрикларимни йўллайман.
Америка Қўшма Штатлари 1991 йилнинг 25 декабрида Ўзбекистон мустақиллигини тан олган пайтдан буён мамлакатларимиз ўзаро ишонч, ҳурмат ва ўзаро манфаатларга асосланган муносабатларни ривожлантириш мақсадида биргаликда ишлаб келмоқда. Биз давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни юксак қадрлаймиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини ҳамиша қўллаб-қувватлаган, бинобарин, биз демократик, хавф-хатарсиз ва гуллаб-яшнаётган истиқбол йўлида Сиз билан биргаликдаги фаолиятни давом эттираверамиз. Мен келгуси йилларда икки томонлама муносабатларимизнинг янада кенгайишини сабрсизлик билан кутмоқдаман.
Миллий байрамингиз муносабати билан мамлакатингиз янада равнақ топишини тилаб билдирган энг эзгу истакларимни қабул қилгайсиз.
Эҳтиром ила,

Барак ОБАМА,
Америка Қўшма Штатлари
Президенти 

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия
Бирлашган Қироллиги Қироличаси — Елизавета II

Ҳиндистон Республикаси Президенти — Пранаб Мукержи

Словения Республикаси Президенти — Борут Пахор

Португалия Республикаси Президенти — Анибал Кавако Силва

Болгария Республикаси Президенти — Росен Плевнелиев

Латвия Республикаси Президенти — Раймондс Вейонис

Туркманистон Президенти — Гурбангули Бердимуҳамедов

Арманистон Республикаси Президенти — Серж Саргсян

Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти — Абдулазиз Бутефлика

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn