БМТ Бош котиби Ўзбекистонга келди
  • 12 Июнь 2015

БМТ Бош котиби Ўзбекистонга келди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун 11 июнь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг БМТ делегацияси Кўксарой мажмуида ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 12 июнга мўлжалланган.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг учрашув ва музокаралари чоғида ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, минтақавий ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама этилади.
Ташриф доирасида БМТ Бош котиби Бухорода ҳам бўлиб, шаҳарнинг қадимий тарихи ва меъморий ёдгорликлари билан танишади.

ЎзА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn