Президент Ислом Каримов Сеулга жўнаб кетди
  • 28 Май 2015

Президент Ислом Каримов Сеулга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27 май куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига жўнаб кетди.

Олий даражадаги учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни изчил ривожлантириш истиқболлари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилади.
Президентимиз Корея Республикаси ҳукумати ва парламенти, етакчи иқтисодий ва молия тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.
Ташриф якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг қўшма декларацияси қабул қилиниши, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.

ЎзА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn