Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан қутловлар
  • 06 Апрель 2015

Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан қутловлар

Мамлакатимизда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда Ислом Каримов Ўзбекистон ­Республикаси Президенти этиб сайлангани ­муносабати билан хорижий давлатлар ва ­ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат ­арбоблари номидан самимий тилаклар ­билдирилган қутловлар келмоқда.

 Ўзбекистон раҳбари номига Хитой Халқ Респуб­ликаси Раиси Си Цзиньпинданкелган қутловда Хитой ҳукумати ва халқи номидан самимий табрик ва эзгу ­истаклар билдирилган.

Қутловда Ислом Каримов раҳбарлигида Ўзбекистонда сиёсий барқарорлик, иқтисодий тараққиёт ва халқ фаровонлиги юксалиб, халқаро майдонда мамлакатимиз нуфузи муттасил ошиб бораётгани таъкидланган. ­Ўзбекистон давлат қурилишининг барча соҳаларида ­бундан буён ҳам янги ва янада улкан муваффақиятларга эришишига ишонч билдирилган.

ХХР раҳбари Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлиги ўзаро ишонч, дўстлик ва самимий муносабатларга асосланганини таъкидлаган. Дипломатик алоқалар ўрнатилганидан буён ўтган 23 йил мобайнида мамлакатларимиз ­ўртасидаги муносабатларда изчил ривожланиш суръатлари сақланиб келмоқда, сиёсий соҳадаги ўзаро ишонч ҳар томонлама мустаҳкамланиб, манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари ривожланмоқда.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Хитой билан ­Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш ­суръатини юксак баҳолаб, ўзаро стратегик шериклик ­муносабатларини мамлакатларимиз ва халқларимиз ­фаровонлиги йўлида янги босқичга кўтариш учун ­биргаликда ҳаракат қилишга тайёр эканини билдирган.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ислом Каримовни  сайловда ишончли ғалаба қозонгани билан самимий қутлаган.

Қутловда сайлов якунлари Ислом Каримов мамлакатда юксак обрў-эътиборга эга эканини тўлиқ тасдиқлаши қайд этилган. Бу, шубҳасиз, Ислом Каримовнинг давлат раҳбари сифатидаги хизматларининг, Ўзбекистонни ­ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб ­вазифаларини ҳал этишда эришаётган ютуқларининг кенг эътирофидан далолатдир.

Россия Президенти Россия билан Ўзбекистон ­ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик шериклик ­мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб, ўзаро муносабатларни, минтақавий ва халқаро соҳада амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича дўстона ­мулоқот ҳамда биргаликдаги ҳаракатларни давом ­эттиришга тайёр эканини билдирган.

Шунингдек,

Корея Республикаси Президенти — Пак Кин Хэ

Италия Республикаси Президенти — Сержо Маттарелла

Туркия Республикаси Президенти — Ражаб Таййиб Эрдўған

Латвия Республикаси Президенти — Андрис Берзиньш

Қозоғистон Республикаси Президенти —Нурсултон Назарбоев

Туркманистон Президенти — Гурбангули Бердимуҳамедов

Тожикистон Республикаси Президенти — Имомали Раҳмон

Озарбайжон Республикаси Президенти — Илҳом Алиев

Беларусь Республикаси Президенти — Александр Лукашенко

Грузия Бош вазири — Ираклий Гарибашвили

Бангладеш Халқ Республикаси Президенти — Абдул Ҳамид

Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири — Шайх Ҳасина Вазед

Корея Республикасининг собиқ Президенти — Ли Мён Бак

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби — Сергей Лебедев

Европа Парламенти вице-президенти — Ричард Чарнецки

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси

Ижроия қўмитаси директори — Чжан Синьфэн

Япония парламенти Маслаҳатчилар палатаси депутати — Кёко Накаяма

«ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президенти — Вагит Алекперов

«Транснефть» АК ОАЖ вице-президенти — Владимир Рушайло

М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори, академик — Виктор Садовничий

Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори, профессор — Виктор Гришин

Давлатлараро авиация қўмитаси раиси — Татьяна Анодина

ИТАР-ТАСС Бош директори — Сергей Михайлов

АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси президенти — Борис Қандов

«INITEC Energia S.A.» компанияси бош директори — Франсиско Хавьер Гомес Гарсиа

ҳам табрик йўллаган.

 

Қутловлар келиши давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn