Самимий қутловлар
  • 06 Январь 2015

Самимий қутловлар

Янги — 2015 йил муносабати билан Ўзбекистон ­Республикаси Президенти Ислом Каримов номига ­хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ­ташкилотлар ва чет эл етакчи компанияларининг ­раҳбарлари, жамоат арбоблари Юртбошимиз ва ­Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, сиҳат-­саломатлик, бахт-саодат ва янгидан-янги муваффақиятлар тилаб, ўзларининг эзгу ниятлари изҳор этилган ­самимий қутловларини йўллашда давом этмоқдалар.

 Жумладан, Америка Қўшма Штатлари Президенти ­Барак Обаманинг табрикномасида шундай дейилади: 

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Америка халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига Янги йилда тинчлик ва равнақ тилаб билдирган энг эзгу истакларимни йўллайман.

2015 йилда мен барча учун янада барқарор ва ­хавф-хатарсиз дунёни барпо этиш борасида мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик ва биргаликдаги фаолиятимиз мустаҳкамланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман.

Самимият ила

Барак ОБАМА, Америка Қўшма Штатлари Президенти»          

                                               

Қуйидагилар ҳам ўз табрикларини йўллаганлар:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян

Мўғулистон Президенти Цахиагийн  Элбегдорж

Ирландия Президенти Майкл Хиггинс

Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Йоичи Миязава

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Дмитрий Мезенцев

БМТ Бош котибининг вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказ раҳбари Мирослав Енча

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк

      Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори Виктор Гришин

Табрикномалар келиши давом этмоқда.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn