Оқсаройда қабул
  • 16 Декабрь 2014

Оқсаройда қабул

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 15 декабрь куни Оқсаройда Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон — АҚШ муносабатлари ўзаро манфаатли барча соҳаларда изчил ривожланаётганини таъкидлади. Президентимиз элчи Жорж Кролнинг мамлакатларимиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.
Америкалик дипломат самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Ўзбекистондаги фаолияти давомида муҳим сиёсий воқеалар, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги самарали ўзгаришлар гувоҳи бўлганини таъкидлади. Булар Ўзбекистонни халқаро миқёсдаги ишончли ва истиқболли шериклар қаторига олиб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

(ЎзА).

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn