Самимий қутловлар
  • 01 Сентябрь 2014

Самимий қутловлар

Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва компаниялар раҳбарларидан самимий қутловлар келиб турибди.

Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.

Қуйидагилар ўз қутловларини йўллашган:
Виллем-Александр — Нидерландия Қироли
Акихито — Япония Императори
Дидьер Буркхальтер — Швейцария Конфедерацияси Президенти
Милош Земан — Чехия Республикаси Президенти
Имомали Раҳмон — Тожикистон Республикаси Президенти
Гурбангули Бердимуҳамедов — Туркманистон Президенти
Пётр Порошенко — Украина Президенти
Қобус бин Саид — Ўмон Султони
Абдулфаттоҳ ас-Сиси — Миср Араб Республикаси Президенти
Маҳмуд Аббос — Фаластин Давлати Президенти,
Фаластин озодлик ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси
Ҳелен Кларк — БМТ Тараққиёт дастури раҳбари
Дайсаку Икеда — “Сока Гаккай Интернэшнл” Президенти
Франсиско Хавьер Гомес — “Initec Energia S.A.” компанияси Бош директори
Абдуллоҳ бин Муҳаммад Ол Соний — Бирлашган Араб Амирликларининг
“Air Arabia” аваиакомпанияси бошқаруви кенгаши раиси
Виктор Гришин — Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети
ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn