Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига
  • 26 Август 2014

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси ҳаётидаги муҳим сана — мустақилликнинг 23 йиллиги билан чин дилдан самимий табриклайман. Шу йиллар мобайнида Ўзбекистон сиёсий тизим ва иқтисодиётни ислоҳ этиш ҳамда модернизациялаш, буюк алломалар асарларини қамраган бебаҳо меросни ўрганиш ва янада бойитишда улкан ютуқларга эришди.
Шу йилнинг май ойида Самарқанд шаҳрида ўтган ўрта асрлардаги Шарқ буюк алломалари ва мутафаккирларининг илм-фан ва жаҳон цивилизацияси тараққиётидаги ролига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш мен учун катта шараф бўлди. Сиз менинг Абу Али ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний асарларини ўрганиш борасидаги фаолиятимга юксак баҳо берганингиздан ғоят тўлқинландим, бошим осмонга етди. Сизнинг эътиборингиз менга ушбу йўналишдаги тадқиқотларимни давом эттириш ва дунё жамоатчилигини буюк ўзбек олимларининг жаҳон цивилизациясидаги ўрни билан таништиришга янада кўпроқ ҳисса қўшишимга куч-ғайрат бағишлади.
Бугун халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган Ўзбекистон Сизнинг доно раҳбарлигингизда буюк ўзбек мутафаккирлари меросига таянган ҳолда, бундан буён ҳам ўз тараққиёт йўлини изчил давом эттиришига ишонаман. Мен Ўзбекистон — Бельгия ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳам, ўзбекистонлик ёшларни буюк аждодларни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш руҳида тарбиялашга ҳам ўзимнинг камтарона ҳиссамни қўшишга тайёрман.
Сизга, оилангизга ва яқинларингизга мустаҳкам соғлиқ, меҳмондўст Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик, фаровонлик ва равнақ тилайман.
Юксак ҳурмат билан,

Юль ЯНССЕНС,
Лувен католик университети профессори (Бельгия)

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn