Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифига доир
  • 18 Август 2014

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифига доир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2014 йил 19-20 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Хитой раҳбарияти билан учрашувлар чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболи муҳокама этилиб, Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилади. Томонлар  минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқадилар.

Олий даражадаги музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиш, Ўзбекистон ва Хитойнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини изчил ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn