Оқсаройда қабул
  • 31 Июль 2014

Оқсаройда қабул

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 30 июль куни Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар муҳокама қилинди.
Л. Остин Ўзбекистон — АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва бу муносабатларни ўзаро манфаатли йўналишларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиш имконияти яратилгани учун миннатдорлик билдириб, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади.

 


(ЎзА).
Сарвар ЎРМОНОВ олган суратлар.
Ўзбекистон Республикаси

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР Оқсаройда қабул »