КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ
  • 17 Июнь 2014

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ 16 июнь куни илк давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг Корея Республикаси делегацияси Кўксарой қароргоҳига йўл олди.
Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада кенгайтиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг Ўзбекистонга давлат ташрифининг асосий тадбирлари 17 июнга мўлжалланган.
Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси раҳбарлари томонидан Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилиниши, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўладиган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

(ЎзА).
Сарвар ЎРМОНОВ олган сурат.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn