Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга ташрифи кутилаяпти
Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга ташрифи кутилаяпти Фото: president.uz
  • 12 Март 2018

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга ташрифи кутилаяпти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 март куни Қозоғистонга бориши кутилаяпти.

Бу ҳақда Қозоғистон давлат раҳбари матбуот хизматининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинди.

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё мамлакатлари – Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси раҳбарларининг Ишчи(маслаҳатлашув) учрашувида иштирок этади.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда Ўзбекистон Йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилмоқда. Айни чоғда икки давлат раҳбари санъат усталарининг гала-концертида ҳам қатнашади.   

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Президент Тошкентга қайтиб келди