Ўзбекистон маҳсулотлари Тожикистонда харидоргир
  • 09 Март 2018

Ўзбекистон маҳсулотлари Тожикистонда харидоргир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрида очилган мамлакатимиз саноат корхоналари миллий кўргазма-ярмаркасига ташриф буюрди. 

Дастлаб бу ерда Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғининг расмий очилиш маросими бўлди. Президентлар поезд ҳаракатини бошлаш учун рамзий тугмани босди. 

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишди. 

Кўргазма икки қисмда ташкил этилган. 1500 метр квадрат ёпиқ манежда  “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзкимёсаноат”,  “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзбекипаксаноат”, “Ўзбекчармпойабзали”, “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзфармсаноат”, “Ўзқурилишматериаллари”, “Ўзбекозиқовқатхолдинг”, Ўзшаробсаноат”, “Ўзметкомбинат” каби йирик компания ва ассоциациялар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

500 метр квадрат очиқ майдонда автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникалари, юк машиналари, автобуслар ва бошқа маҳсулотлар кўргазмага қўйилган. 

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Тожикистон Президентида катта таассурот қолдирди. Уларнинг сифати ва нархи барчага маъқул бўлишини таъкидлади. Кўргазма-ярмаркани яна кўпроқ вақт давом эттириш, Ўзбекистон маҳсулотларини сотиш ва ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn