Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди
  • 17 Февраль 2018

Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Когон туманидаги ҳарбий қисмни бориб кўрди.

Мамлакатимизнинг янги Мудофаа доктринасига мувофиқ тизимдаги бирлашма ва тузилмаларнинг вазифалари такомиллаштирилди. Қўшинларнинг қурол-аслаҳа ва алоқа воситалари таъминланиши янги босқичга кўтарилди. Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига талаблар оширилди.

Ҳарбий қисмда мудофаа тизимидаги ислоҳотларнинг бориши, Бухоро ҳарбий маъмурий сектори фаолияти ҳақида ахборот берилди.

Халқ билан армия, мудофаа бошқармалари билан ҳокимлик бир бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёв. Ҳарбийлар ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши зарур.

Президентимиз ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишди. Аскар ва офицерлар билан суҳбатлашди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn