Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасасида бўлди
Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасасида бўлди Фото: prezident.uz
  • 16 Февраль 2018

Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасасида бўлди

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Болалар боғчаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янгилари барпо этилмоқда. Бугунги кунда Бухоро вилоятида 343 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

54-мактабгача таълим мувссасаси 280 ўринга мўлжалланган. Боғча биноси ўтган йили капитал реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозланган. Бу ерда 31 нафар педагог ва тарбиячи  болаларга  ғамхўрлик кўрсатиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди. 

Боғчада тажриба тариқасида ташкил этилган қисқа муддатли бошланғич ривожлантириш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди. 

Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимнинг услубиятини такомиллаштириш, малакали тарбиячилар тайёрлаш бўйичк кўрсатмалар берди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn