Президентимиз қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан қутлади
Версия для печати
Президентимиз қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан қутлади УзА
  • 09 Декабрь 2017

Президентимиз қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан қутлади

Бугун мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланмоқда. 

Айни пайтда пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ушбу санага бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.  

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соҳа ходимларини табриклади. 

Қишлоқ хўжалигидаги эришилаётган ютуқлар эътироф этилгани ҳолда, келгусидаги муҳим вазифаларга эътибор қаратилди. 

Мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлиги таъминланиши, экспорт салоҳияти ошишида иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлмиш қишлоқ хўжалигининг роли ниҳоятда катта. Шу боис соҳага бозор муносабат¬ларини жорий этиш, мулкдорларнинг янги синфини шакллантириш,  уларнинг амалда мустақиллиги ҳамда ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш орқали маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланган. 

Қайд этилганидек, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш натижасида республикамизда кейинги йилларда 160 мингдан зиёд салоҳиятли фермер хўжаликлари шаклланди. Улар бугунги кунда аграр тармоқнинг ўнлаб йўналишларида самарали фаолият кўрсатмоқда. 

Эътиборлиси, охирги икки йил ичида кўп тармоқли фермер хўжаликлари сони 45 фоиз кўпайди. Яъни деҳқончилик ёки чорвачилик билан чекланиб қолмасдан, замонавий технологиялар ёрдамида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни муваффақиятли ўзлаштирган, шунингдек, транспорт, техник ва маиший хизматлар қўрсатиш каби қўшимча йўналишларни йўлга қўйган илғор фермерлар умумий сони 75 минг нафарга етди.

Тадбир тафсилотлари билан “Халқ сўзи” газетасида батафсил танишасиз.  

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn