Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан тиклаш, транспорт ва энергетик инфратузилмасини ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш жараёнларида фаол иштирок этади
Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан тиклаш, транспорт ва энергетик инфратузилмасини ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш жараёнларида фаол иштирок этади Президент матбуот хизмати
  • 05 Декабрь 2017

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан тиклаш, транспорт ва энергетик инфратузилмасини ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш жараёнларида фаол иштирок этади

Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ва осойишталик ўрнатилишига қаратилган барча амалий ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан ўтказилган музокаралар якунида маълум қилди.

“Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиш мумкин эмас. Бу ўлкада тинчлик ва барқарорлик ўрнатишнинг энг тўғри йўли – бу сиёсий музокаралар олиб боришдир.

Биз Афғонистон ҳукуматининг мамлакатда барқарорлик ва тинчлик ўрнатиш, музокаралар орқали умуммиллий ярашувга эришиш, ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Қўшни Афғонистондаги тинчлик Марказий Осиёнинг барқарор ва изчил ривожланиш истиқболларини тўлиқ рўёбга чиқариш учун имкон яратади, деган Мирзиёев.

Музокаралар якунига кўра, Қўшма баёнот, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликка оид 20 та ҳужжат имзоланди ва муҳим келишувларга эришилди.

Термиз шаҳрида Афғонистоннинг консулхонасини очиш тўғрисида келишиб олинди.

«Мозори Шариф–Шибирғон–Маймана–Ҳирот» темир йўлини барпо этиш бўйича битимни имзоланди.

Ташриф доирасида умумий қиймати ярим миллиард долларга тенг буғдой, қора металл прокати, минерал ўғитлар, қурилиш моллари, дуккакли ва бошқа маҳсулотлар экспорти бўйича келишувлар бу йўлда катта қадам бўлади.

"Ўзбекистон бундан буён ҳам қўшни Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан тиклаш, унинг транспорт ва энергетик инфратузилмасини ривожлантириш, миллий кадрларини тайёрлаш жараёнларида фаол иштирок этади.

Биз Афғонистоннинг яқин қўшниси сифатида бу жафокаш заминда тинчлик-осойишталик барқарор бўлишидан ҳаммадан кўра кўпроқ манфаатдор эканимизни яна бир бор таъкидлайман”, деган Президент.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn