Латвия Президентининг Ўзбекистонга ташрифига доир
  • 24 Май 2014

Латвия Президентининг Ўзбекистонга ташрифига доир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньш 2014 йил 27 — 29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этадилар, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, Ўзбекистон ва Латвия ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларни имзолаш мўлжалланмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn