Шавкат Мирзиёев: Шароф Рашидов эл-юртимиз учун фидойи раҳбар, бетакрор ва беназир шахс эди
  • 06 Ноябрь 2017

Шавкат Мирзиёев: Шароф Рашидов эл-юртимиз учун фидойи раҳбар, бетакрор ва беназир шахс эди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жиззаҳ вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги олдидан қайта қуриб битказилган мемориал музейда бўлиб, бу ердаги экспозициялар ва яратилган шароитлар билан танишди, дейилади ЎзА хабарида.

Музей Шароф Рашидов ҳақида тўлиқ маълумот берадиган, у кишининг руҳларини сезадиган жой бўлиши керак, деди давлатимиз раҳбари. Бу ерга ўқувчи-ёшларнинг мунтазам ташрифини йўлга қўйиб, турли тадбирлар ўтказиш зарур. 

Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов мемориал музейи фахрий меҳмонлар китобига ўз фикр ва таассуротларини ёзиб қолдирди. 

Унда шундай сўзлар бор: «Халқимизнинг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов эл-юртимиз учун фидойи раҳбар, бетакрор ва беназир шахс эди… 

Ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам эл-юртимиз манфаатини ўйлаб яшаган Шароф Рашидовнинг буюк хизматлари халқимиз хотирасида абадий сақланиб қолади. 

Бугун Жиззах шаҳрида иш бошлаётган Шароф Рашидов мемориал музейи ана шу эзгу мақсадга хизмат қилади, деб ишонаман». 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn